Жаҳон чемпионати саралаш босқичи “E” гуруҳидан ўрин олган Испания – Болгария учрашуви бир томонлама ўйин сифатида ўтди. Испанлар рақибларини 4:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Ҳисобни 35 ва 57-дақиқаларда Микель Меринонинг дубли очди. 79-дақиқада Атанас Атанасов Чернев ўз дарвозасига гол киритиб қўйди. Якуний зарбани эса 90+2-да Микель Оярсабал пенальтидан киритди.
Испания тўлиқ устунлик қилди:
• Зарбалар – 33:3
• Аниқ зарбалар – 11:0
• Тўп назорати – 78%
• Паслар – 817 та (92% аниқлик)
• Бурчаклар – 11:0
Болгария бирорта аниқ зарба йўллай олмади ва ҳалигача гуруҳда ғалаба қозонмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар