10:06 / 23.02.2021
1 545

2000 га яқин Ҳукумат қарорлари ўз кучини йўқотди. Уларни бекор қилишнинг фуқаролар ҳаёти ва тадбиркорлар фаолиятидаги аҳамияти

2000 га яқин Ҳукумат қарорлари ўз кучини йўқотди. Уларни бекор қилишнинг фуқаролар ҳаёти  ва тадбиркорлар фаолиятидаги аҳамияти
Ҳаётимизнинг барча жабҳалари қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинган. Бугунги кунга келиб, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (lex.uz) да уларнинг сони 35 мингдан ортиқ.

Қонуности ҳужжатларнинг кўплиги қонунчиликдаги такрорланишларга, тафовут ва чалкашликларга сабаб бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида ҳуқуқни қўллаш амалиётини мураккаблаштиради, улардан фойдаланишда ноқулайликлар келтириб чиқаради. Чунки бир масалани тушуниш учун юзлаб ҳужжатларни кўриб чиқишга тўғри келади.

Шу каби муаммоларниннг долзарблигини инобатга олган ҳолда Адлия вазирлиги томонидан барча соҳаларда қонунчиликни тизимлаштириш орқали қонунчилик базасини қисқартириш ёки бошқа сўз билан айтганда кесиб ташлаш (“тартибга солувчи гильотина” усули орқали) ишлари самарали йўлга қўйилган.

Жумладан, Адлия вазирлигининг таклифлари асосида 2020 йилда 500 га яқин ҳужжатларни бекор қилишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди. Шунингдек, куни кеча 2000 та Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларини ўз кучини йўқотишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Мазкур бекор қилинган ҳужжатлар бугунги кунда ўз аҳамиятини йўқотган, бир марталик қоидаларни назарда тутадиган ёки муайян муддат давомида амалга оширишга мўлжалланган топшириқлардан иборат ҳужжатлардир.

Ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатларни бекор қилишнинг амалий аҳамияти нимада, яъни фуқаролар ва тадбиркорлар учун нима фойдаси бор деган ўринли савол туғилиши табиий. Қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш ёки бошқа сўз билан айтганда уларни камайтириш:
  • биринчидан, фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан айнан қайси ҳужжатдан фойдаланса, тўғри бўлади деган саволга ечим топилади;
  • иккинчидан, ҳуқуқий ахборотдан фойдаланишда ва ҳуқуқшунос хизматлари билан боғлиқ сарф-харажатлар қисқаришига хизмат қилади;
  • учинчидан, қонунчиликдаги такрорланишлар ва тафовутларнинг бартараф этилишига олиб келади.

Бир сўз билан айтганда қонунчилик ҳужжатларини қисқартиришдан кўзланган асосий мақсад ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни бартараф этиш, тадбиркорлик фаолиятига нисбатан тартибга солиш юкини камайтириш, қонунчилик базасини ҳаракатсиз ва амалда қўлланилмаётган ҳужжатлардан “халос этиш”, пировардида қонунчилик ҳужжатларидан фойдаланишда фуқаролар ва тадбиркорларга енгиллик яратишдир.

Бугунги кунда Адлия вазирлиги томонидан бошланган қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш бўйича ишлар дастлабки қадамлар бўлиб, ушбу йўналишдаги ишлар яна давом эттирилади. Ҳозирда вазирлик томонидан қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштиришнинг иккинчи босқичи бошланган бўлиб, унда қонунчилик ҳужжатлари соҳалар кесимида бирлаштирилади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2000 га яқин Ҳукумат қарорлари ўз кучини йўқотди. Уларни бекор қилишнинг фуқаролар ҳаёти ва тадбиркорлар фаолиятидаги аҳамияти