
“Кристал Пелас” бош мураббийи Оливер Гласнер жамоасининг яқин орадаги зич ўйин жадвали ҳақида ўз фикрларини билдирди, дея хабар бермоқда Sky Sports. 11 декабрдан 18 декабргача бўлган давр мобайнида жамоа 4 та ўйин ўтказиши керак бўлади.
11 декабрь куни “Шелбурн”га қарши Еврокубок учрашуви, 14 декабрь куни АПЛ доирасида “Манчестер Сити”га қарши ўйин, 16 декабрь куни Англия Лига Кубоги чорак финалида “Арсенал”га қарши учрашув, ва ниҳоят, 18 декабрда Конференциялар Лигаси доирасида КуПС жамоасига қарши баҳс. Гласнер ушбу жадвални эшитиб ҳайратда қолганини таъкидлади.
“Бундай имконият ҳақида эшитиб қулоғимга ишонмадим. Биз футболчиларнинг соғлиги учун масъулмиз, бу фақат “Пелас” учун эмас.
"Бу ҳақда 3 ой аввал гапиргандим. Яхши бўларди, агар жадвални тузувчилар ёзда биргаликда муҳокама қилишганида”, - деди Гласнер.
Ҳозирда “Кристал Пелас” АПЛ турнир жадвалида 13 очко билан ўнинчи ўринда бормоқда.
Гласнер зич жадвалдан норозилик билдирди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар