
Якшанба куни "Манчестер Сити" АПЛ доирасида ўз уйида "Борнмут" жамоасига қарши ўйин ўтказади. 25 ёшли Фил Фоден Англия Премьер-лигасидаги 200-ўйинини ўтказиши мумкин.
"Шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола бу воқеага ўз муносабатини билдирди. "Мен учун Фоденнинг бу 200 ўйинидаги иштирокини кузатиш шараф бўлди.
У ўз юрагига яқин бўлган клубга катта таъсир кўрсатди. Бу ёшида шундай ютуққа эришгани алоҳида аҳамиятга эга," — деди Гвардиола матбуот анжуманида.
Фоден ўзининг аввалги 199 ўйинида 62 та гол уриб, 28 та голга узатма берган. "Манчестер Сити" ва "Борнмут" ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 2 ноябр куни соат 21:30 да бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар