date

Ламин Ямал операциядан қочмоқчи...

Ламин Ямал операциядан қочмоқчи...
"Барселона" вингери Ламин Ямал операциядан қочиш ниятида. 18 ёшли футболчи чаноқ суягида оғриқ ҳис қилмоқда, бу оғриқ жисмоний юкламалар ортиши билан кучайиб, унинг майдондаги ўйинига салбий таъсир қилмоқда.

Diario Sport хабарига кўра, испаниялик юлдуз операциясиз бу ноқулайликдан халос бўлишига умид қилмоқда. Агар келгуси бир неча ҳафта ичида ҳолат яхшиланмаса, футболчи ва клуб жарроҳлик аралашуви имкониятини кўриб чиқади.

Жорий мавсумда Ламин Ямал "Барселона" сафида барча турнирларда саккизта ўйинда майдонга тушиб, учта гол ва бешта голли узатма амалга оширди. Якшанба куни каталонияликлар Ла Лига доирасида ўз майдонида "Эльче" клубига қарши баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ламин Ямал операциядан қочмоқчи...