date

“Ер усти халқа йўли” тўлиқ ишга туширилди

“Ер усти халқа йўли” тўлиқ ишга туширилди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда “Ер усти халқа йўли” йўналиши ҳали ҳам ишга туширилмагани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. “Тошкент метрополитени” мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Корхона маълумотига кўра, бугун — 1-ноябрь тонгидан бошлаб “Ер усти халқа йўли” йўналиши йўловчилар учун тўлиқ ишга туширилган. Ҳозирда ушбу йўналишда 12 та ҳаракат таркиби 7 дақиқалик интервал билан қатнамоқда.

“Тошкент метрополитени” вакиллари ахборот маконида ишончли маълумот тарқатиш муҳимлигини таъкидлади. Шу муносабат билан ижтимоий тармоқ саҳифаларини юритаётган фуқаролардан расмий манбаларга таяниб хабар эълон қилиш сўралди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » “Ер усти халқа йўли” тўлиқ ишга туширилди