date

Хаби Алонсо Винисиусдан узр ҳақида гапирди

Хаби Алонсо Винисиусдан узр ҳақида гапирди
“Реал” жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо Винисиус Жуниорнинг ўзини алмаштиришга бўлган ғазабли муносабати учун узр сўрашига изоҳ берди. Бразилиялик футболчи “Барселона”га қарши ўйинда ўзининг салбий реакцияси учун кечирим сўраган эди.

“Чоршанба куни, икки кунлик дам олишдан сўнг, биз умумий йиғилиш ўтказдик. Винисиус ўзини самимий тутди – у чин юракдан гапирди.

Клуб унинг учун нимани англатишини ва жамоага бор кучини бахш этишни хоҳлашини айтди. Мен бундан жуда мамнунман.

Ҳаммаси жуда ижобий. Винисиус яхши ҳолатда, жамоа келажак учун тўлиқ тайёр. Биз ҳаммамиз бир кемадамиз ва бир йўналишда ҳаракат қиляпмиз”, – деди Алонсо журналистларга.

“Реал” айни пайтда Ла Лига доирасидаги “Валенсия”га қарши ўз уйида ўтказиладиган ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Учрашув 1 ноябр, шанба куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо Винисиусдан узр ҳақида гапирди