
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда. Хусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро О.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли транспорт воситаси ва ушбу автомашинада йўловчи сифатида ўтирган фуқаро Ф.А.лар холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу автотранспорт воситасининг ўнг тараф олд ўриндиғининг орқа томонида фуқаро О.А тегишли бўлган ўрами билан оғирлиги 30,15 грамм “Опий” гиёхвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан фуқаро О.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан ҳамда фуқаро Ф.Ага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар