Xiaomi 17 Ultra сотувлари iPhone 17 Pro Max билан рақобатлаша олмаяпти

1 дақиқа ўқиш258
Xiaomi 17 Ultra сотувлари iPhone 17 Pro Max билан рақобатлаша олмаяпти

Xiaomi 17 флагманлар серияси сотувлари 5 миллионлик маррага яқинлашмоқда. 2026-йилнинг 18-ҳафтаси ҳолатига кўра, мазкур туркумдаги қурилмалар сотуви 4,73 миллион донани ташкил этди. Шу билан бирга, Xiaomi 17 Ultra модели 207 минг дона сотилишига эришди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Аввалроқ Xiaomi 17 серияси сотувга чиққанидан кейин атиги 5 кун ичида 1 миллиондан ортиқ нусхада сотилгани хабар қилинганди. Компания раҳбари Лей Сзун ушбу кўрсаткични тасдиқлаб, мазкур туркум 2025-йилдаги энг муваффақиятли хитойлик флагманлардан бири бўлганини таъкидлаган эди.

Xiaomi компанияси ўзининг янги флагманларини Хитой бозорида iPhone 17 сериясининг асосий рақобатчиси сифатида тақдим этган бўлса-да, ҳақиқий вазият бошқача. Apple маҳсулотлари сотув ҳажми бўйича рақобатчисидан сезиларли даражада олдинда.

Март ойи бошига келиб, Хитойда iPhone 17 сериясидаги смартфонлар 24 миллион донадан ортиқ сотилган. Энг оммабоп модел эса iPhone 17 Pro Max бўлиб, у сотувга чиққанидан кейин 150 кун ичида 10 миллион фаоллаштирилган қурилма кўрсаткичини ортда қолдирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?