Samsung Galaxy S27 флагманлари хитойча экранлар билан жиҳозланиши мумкин

Samsung компанияси базавий Galaxy S27 смартфонлари учун экран етказиб беришда Хитойнинг БОЕ ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. ЗДНет Кореа ва ИТҲоме манбаларига кўра, кореялик технология гиганти компонентлар нархининг ошиб боришини жиловлаш мақсадида таъминот занжирини диверсификация қилишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Хотира ва сақлаш қурилмалари нархларининг қимматлашуви Samsung компаниясини Galaxy S26 туркумидаги маҳсулотлар нархини оширишга мажбур қилганди. Эндиликда Galaxy S27 моделининг базавий версиясини арзонлаштириш учун нафақат Samsung Дисплай, балки БОЕ компаниясининг ОЛЕД-панелларидан ҳам фойдаланиш варианти кўриб чиқилмоқда.
Бундай қадам ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга ёрдам бериши мумкин, бироқ турли етказиб берувчиларнинг панеллари ўртасидаги сифат фарқи фойдаланувчиларда эътироз уйғотиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. БОЕ аллақачон Apple таъминот занжирида мавжуд, бироқ компания ўтмишда сифат барқарорлиги ва ҳажми бўйича айрим муаммоларга дуч келган эди.
Ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган. Samsung ва БОЕ ўртасидаги ҳамкорлик ҳали расман тасдиқланмаган ва томонлар келишувга эришмаслиги ҳам истисно этилмайди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар




























Изоҳлар0
…