19:30 / 06.05.2021
1 865

Чет тиллари бўйича қабуллар сони 2 бараварга, давлат гранти эса 3 бараварга оширилади


Президент видеоселекторида ректорларга бир йил ичида чет тили ўқитувчилари – 100 фоиз, келгуси 3 йилда эса касбий фанлар ўқитувчиларининг 50 фоизи халқаро сертификат олишига эришиши зарурлиги бўйича топшириқ берилди.

«Чет тилларини ўқитиш учун олий таълим тизимида мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш керак. Ҳозирги кунда олийгоҳлардаги 78 фоиз профессор-ўқитувчиларнинг чет тилини билиш даражаси қониқарсиз аҳволда.

Масалан, Нукус тиббиёт, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш, Миллий рассомчилик ва дизайн институтлари каби 18та олийгоҳда бирорта ўқитувчи хорижий тилни билиш сертификатига эга эмас. Ҳар бир олийгоҳ ректори бир йил ичида чет тили ўқитувчилари – 100 фоиз, келгуси 3 йилда эса касбий фанлар ўқитувчиларининг 50 фоизи халқаро сертификат олишига эришиши зарур. Ололмаса ишдан бўшатиш керак. Бунда, олийгоҳлар ўқитиш ва сертификат олиш харажатлари ўз жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади», деди президент.

Шу билан бирга, келгуси йилдан бошлаб магистратура ва докторантурага кирувчилар чет тилини билиш халқаро сертификатига эга бўлиш талаби киритилади.

Янги ўқув йилидан бошлаб, олийгоҳларда тегишли мутахассислик фанларини хорижий тилларда ўқитиш тизими жорий этилади.
Умуман, янги ўқув йилидан бошлаб, чет тиллари бўйича қабуллар сони 2 бараварга оширилиб, 16 мингтага етказилади, давлат гранти эса 3 бараварга оширилади (4,5 мингта).

«Чет тилини ўқитишнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириш мақсадида, «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали, хорижий докторантурада таълим олиш учун йилига 20та ўрин ажратилади. Бундан буён, олийгоҳларда табиий ва техник фанлар бўйича хорижий дарслик ва қўлланмалардан эркин фойдаланиш йўлга қўйилади», деди давлат раҳбари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чет тиллари бўйича қабуллар сони 2 бараварга, давлат гранти эса 3 бараварга оширилади