14:30 / 18.09.2021
1 910

Марказий Осиё ва Россия Федерацияси муносабатлари тарихи ва бугуни экспертлар нигоҳида

Марказий Осиё ва Россия Федерацияси муносабатлари тарихи ва бугуни экспертлар нигоҳида
Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармаси шу йилнинг 13-17 сентябрь кунлари Россия Федерациясида (Москва ва Қозон шаҳарларида) “Евроосиёда тарихини илмий тадқиқ этишнинг долзарб масалалари” Евроосиё диққат марказида: Марказий Осий ва Россия Федерацияси ўртасидаги муносабатларнинг тарихи ва бугунги куни» мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этди.

Анжуманда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Россия ва Германиянинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари ва таҳлил марказларидан тарих, манбашунослик, этнология ва социология соҳасидаги етакчи мутахассислар ва экспертлар иштирок этди. Конференцияда минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланиши, кенг кўламли ташқи ва ички муаммолари юзасидан муҳокама килинди. Шу билан бирга, Марказий Осиё ва Афғонистон қўшничилиги муаммолари, чегара хавфизлиги ва минтақада тинч-тотув яшаш буйича долзарб масалалар чуқур таҳлил қилинди.

Етакчи экспертлар: Москва давлат халқаро муносабатлар институти профессори И.Сафранчук, Германиянинг Шарқий Европа ва халқаро алоқаларни ўрганиш марказининг илмий ходими, доктор Беата Эшмент, Марказий Осиё халкаро институти эксперти Равшан Назаров, тожикистонлик сиёсий шарҳловчи, журналист Шариф Хамдампурлар Афғонистондаги ички вазият ва унинг минтақавий сиёсати, зиддиятнинг этнополитик жиҳатлари, Марказий Осиёдаги афғон сиёсий аспекти юзасидан Евроосиёдаги геосиёсий вазият тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Анжуман доирасида Россия ва Марказий Осиёдаги тарихий тадқиқотларнинг дозарб масалаларига бағишланган қисмида Марказий Осиё халқаро институтининг Тарихий-маданий меросни ўрганиш ва гуманитар тадқиқотлар бўлим бошлиғи т.ф.н А.Сабиров “Оғзаки тарих (oral history). Марказий Осиё тажрибаси” ва бўлимнинг бош илмий ходими т.ф.д. P.Абдуллаев “20 аср бошларида Марказий Осиёдаги миллий сиёсий ташкилотлар” мавзусида маъруза килишди.

МОХИ мутахасисслари архив ва бошқа ноёб тарихий ҳужжатлардан фойдаланиб, ХХ аср бошларида Марказий Осиёда кўп партияли тизимнинг шаклланиши билан боғлиқ ижтимоий-сиёсий жараёнларга алоҳида эътибор қаратдилар. Хусусан, улар ижтимоий-сиёсий тарихни ўрганиш жараёнида фанлараро тадқиқот усуллари асосида янги ёндашувларни, жумладан, оғзаки тарих сифатида янги методологик йуналишини таклиф килишди.

Марказий Осиё халқаро институти ва Конрад Aденауэр халқаро жамғармаси ўртасида имзонланган ҳамкорлик тўғрисидаги шартномага асосан, конференция доирасида МОХИ тақдимоти ўтказилди.

Унда МОХИ экспертлари томонидан бир қатор хорижий таҳлил марказлари билан ҳамкорлик бўйича самарали музокаралар олиб борилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марказий Осиё ва Россия Федерацияси муносабатлари тарихи ва бугуни экспертлар нигоҳида