Сергелидаги хонадонда ёнғин чиқди, жабрланувчилар йўқ

1 дақиқа ўқиш87
Сергелидаги хонадонда ёнғин чиқди, жабрланувчилар йўқ

21 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, соат 19:33 да Сергели 4-даҳадаги хонадонлардан бирида ёнғин ҳақида хабар келиб тушган. Қутқарув гуруҳлари беш дақиқа ичида воқеа жойига етиб борган ва соат 19:56 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 15 квадрат метр майдондаги уй жиҳозлари ёнган. Олов қисқа фурсатда назоратга олинган ва бошқа хонадонларга тарқалмаган.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилишича, ёнғин оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мутахассислар аҳолини электр жиҳозларидан фойдаланишда эҳтиёткор бўлишга, хонадонларда ёнғинга қарши талабларга қатъий риоя этишга чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?