Самарқандда маст ҳайдовчи 5 ёшли қизчани уриб, қочиб кетди

1 дақиқа ўқиш130
Самарқандда маст ҳайдовчи 5 ёшли қизчани уриб, қочиб кетди

Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида юз берган фожиали йўл-транспорт ҳодисаси бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Тергов маълумотларига кўра, “Lacetti” русумли автомобил ҳайдовчиси 21 июнь куни соат 19:00 атрофида Дўстлик маҳалласида тезликни ошириб, йўл четида турган 5 ёшли болани уриб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

Қизалоқ олган оғир тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Суд мажлисида айбланувчи маст ҳолатда бўлганини тан олган ва ўз қилмиши учун пушаймонлигини билдирган. Шунингдек, у марҳуманинг оила аъзоларидан кечирим сўраган ва моддий аҳволи оғирлигини ҳисобга олишни сўраган.

Суд ҳайдовчининг илгари ҳам жиноят содир этганини ва хавфли ҳаракат орқали инсон ҳаётига таҳдид келтирганини инобатга олди.

Ҳукмга кўра, у беш йил олти ой муддатга озодликдан маҳрум этилди ва жазони ўтаб бўлгач, икки йил давомида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Мутахассислар яна бир бор ҳайдовчиларни спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда рулга ўтирмасликка ва ҳаракат қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?