
12 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ўзбек тилшунос олимларининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Қонун лойиҳаси бўйича якуний йиғилиши ўтказилган. Мазкур йиғилишга оммавий ахборот воситалари таклиф этилмаган.
Ушбу йиғилиш алифбо ислоҳоти бўйича олимларнинг якуний ва ҳал қилувчи йиғилиши мақомида ўтгани, яъни унда келишилган қарорлар эндиликда қонунчилик палатасига кўриб чиқиш ва қонун сифатида маъқуллаш учун киритилиши таъкидланган.

Маълум бўлишича, лойиҳада энг муаммоли бўлган тўртта ҳарф бўйича таклиф қўйилган. Яъни булар «sh» ва «ch» ҳамда «o‘» ва «g‘» ҳарфларини «ş», «ç», «õ» ва «ḡ» шаклида ўзгартириш масаласи бўлиб, бу таклиф тилшунос олимлар томонидан тўла маъқулланган.
Шунингдек, тилшунос олим Низомиддин Маҳмудов янги алифбога «ц» ҳарфини ҳам киритиш таклифини берган, биров унинг фикрини бошқалар маъқулламаган.
Бундан ташқари, йиғилишда олимлар «ng» ҳарф бирикмасини ҳам бир ҳарфдан иборат белги «ñ»га ўзгартириш бўйича келишиб олишган. Бу эса айрим жамоатчилик фаоллари орасида эътироз уйғотди, аммо таклиф кўпчилик томонидан маъқуллангани қайд этилган. Манбанинг хабар беришича, «h» ва «x» ҳарфларини бирлаштириб юбориш бўйича билдирилган таклиф ҳам кўпчилик томонидан рад этилган.
«Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Қонун лойиҳаси тез орада парламент қуйи палатасига кўриб чиқиш учун киритилиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар