date

Андижонда қорамоллар касаллиги тарқалгани ҳақидаги маълумот рад этилди

Андижонда қорамоллар касаллиги тарқалгани ҳақидаги маълумот рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида қорамоллар орасида нодуляр дерматит касаллиги тарқалгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бу маълумотларга изоҳ берди.

Расмий баёнотда таъкидланишича, ҳозирча Андижон вилоятидаги чорва ҳайвонлар орасида ушбу касаллик аниқланмаган. Барча фермер хўжаликлари ва аҳоли қарамоғидаги қорамоллар ветеринария гуруҳлари томонидан нодуляр дерматит ҳамда бошқа юқумли касалликларга қарши тўлиқ эмланган.

Бошқарма маълумотига кўра, эмланган ҳайвонлардан қон намуналари олиб текширилган ва ҳеч қандай касаллик аломатлари қайд этилмаган.

“Шунинг учун аҳолининг хавотирга асос йўқ. Вилоятдаги барча чорва моллари доимий ветеринария назоратида,” — дейилади расмий хабарда.

Мутахассислар фуқароларни фақат расмий манбалар орқали тарқатилаётган маълумотларга ишонишга чақирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Андижонда қорамоллар касаллиги тарқалгани ҳақидаги маълумот рад этилди