Фото: Адлия вазирлиги ахборот хизмати
Адлия вазири Русланбек Давлетов «Тошкент ёшлар форуми—2021» доирасида ёшлар билан суҳбатлашди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.
Вазир «Дарё» мухбирининг Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар, жумладан, TikTok ва Twitter’нинг блокланиши бўйича берган саволига жавоб берди.
«Ҳаётимизда чекловлар кўпайиб кетди деганимда, бу умумий баҳо бериш натижаси эди. Лекин чеклов бўлиши керак-ку. Чекловлар кўпайиб кетди дегани, чекловлар бўлмаслиги керак дегани эмас. У ҳар доим мақбул даражада бўлиши керак ва ўзининг соҳасига қараб, қонунга қараб бўлиши лозим», — дейди Русланбек Давлетов.
Адлия вазири ўзининг ахборот алмашинуви эркинлиги тарафдорилигини айтди.
«Ахборотни ҳеч қачон чеклаб, унинг устига ўтириб, жиловлай олмаймиз бугунги асрда. Ҳеч қачон қилолмайсиз. Тарих ҳам бунга гувоҳ. Гутенберг 1445 йилда босма дастгоҳни кашф қилган, шу орқали кўпчилик миллатларнинг саводи чиққан. Усмонийлар империяси эса бундан қўрқиб, 18-19-асргача Гутенбергнинг дастгоҳини мамлакатга киритмаган. Бу эса миллатнинг савод бўйича қолоқ бўлишига олиб келган. Бунинг орқасидан саноат, ишлаб чиқариш ва рақобат Европада кескин ривожланиб кетди ва улар ҳар томонлама ўсишга эришди», — дейди у.
Русланбек Давлетов ахборот алмашиниши кераклиги, бу эса билимни кучайтириши, лекин ноқонуний контент ҳар доим бўлишини айтди.
«Ноқонуний контент нима? Бу терроризмга бошловчи чорловлар, диний адоватларни қўзғатувчи, порнография ёки зўравонлик ҳақидаги материаллар. Ривожланган давлатларда буларнинг барчаси қонун билан тартибга солинган. Қонун билан ишласак, янглишмаймиз. Ахлоққа қарайдиган бўлсак, биз кўп миллатли мамлакатмиз, шу сабабли ҳамма бир хил ахлоқий стандартга қараб яшамайди. Кийинишимиз, юриш-туришимиз, ейдиган ва ҳатто ичадиган ичимлигимиз ҳам бошқача», — дея қўшимча қилди у.
2020 йил 3 декабрь куни адлия вазири Русланбек Давлетов Халқаро пресс-клубда «чекловлар тўғрисида камроқ гапириш керак. Чеклашга жуда устамиз, шу пайтгача буни жуда ҳам зўр уддалаганмиз», дея фикр билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида Ўзбекистонда TikTok ва Тwitter’нинг очилиши секинлашди. 2 июль куни эса Ўзбекистонда айрим ижтимоий тармоқлар, хусусан, TikTok’дан фойдаланиш расман чекланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди