
Тошкент шаҳрида интим хизмат кўрсатган қиз қўлга олинди. Бу ҳақда UPL мухбири хабар берди. 
Маълумотларга кўра, 28-октябр куни Бектемир туманида фуқаро Н.Ж. қўлга олинган. 
У тумандаги меҳмонхоналардан бирида интим хизматлар кўрсатган. Суд жараёнида қиз ўз айбини тан олиб, судядан жазони енгиллаштиришни сўраган. 
Суд қарорига кўра, Н.Ж.га беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Шунингдек, фуқаро қамоқ давомида давлат харажатларини қоплаши керак бўлади. 
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар