date

Ўзбекистон шахматчилари илк бор жаҳон чемпионатида

Ўзбекистон шахматчилари илк бор жаҳон чемпионатида
Ўзбекистон аёллар шахмат терма жамоаси илк бор жамоавий жаҳон чемпионатига йўл олди. Бу муваффақиятга улар саралаш баҳсида Озарбайжон устидан ғалаба қозониб эришди.

Мазкур ҳал қилувчи учрашув 1-2 ноябрь кунлари Бокуда бўлиб ўтди. Тезкор шахмат формати бўйича ўтган қизғин баҳс натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Афруза Ҳамдамова, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Умида Омонова ва Гулдона Каримова иштирок этиб, 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу ғалаба жамоага тарихий тарзда чемпионатнинг финал босқичига йўл очди. Жаҳон чемпионати 18-23 ноябрь кунлари Испаниянинг Линарес шаҳрида ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоаси билан бирга яна 11 кучли жамоа, жумладан, Испания, Грузия, Франция, Қозоғистон, АҚШ, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари ҳам иштирок этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон шахматчилари илк бор жаҳон чемпионатида