Ислом молиясида таварруқ деб аталувчи битим тасвирлаб берилган. Таварруқ сўзининг ўзаги вариқ бўлиб, араб тилида “кумуш” деган маънони билдиради. Аввалига бу сўз кумушга эга бўлиш ёки уни қидириш маъносида ишлатилган, кейинроқ бу сўз кенгроқ, жумладан умуман ҳар қандай пулни (кумуш, олтин ёки бошқа турдаги пул бирликлари) қўлга киритиш, эгалик қилиш, жалб қилиш маъносида ишлатила бошлаган. Шундай қилиб, молия маблағлари жалб қилишнинг ҳар қандай тури таварруқ дейилади.
Таварруқнинг икки тури мавжуд – асл таварруқ, ҳамда ташкиллаштирилган таварруқ. Ташкиллаштирилган таварруқ банк муассасалари томонидан, асл таварруқ эса асосан жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.
Таварруқ молни (маҳсулотни) эгасидан насияга олиб, бошқа бировга нақд пул эвазига сотиб юборишга айтилади (албатта келишилган муддатда насияга олинган молнинг нархи тўлаб берилиши керак). Бу турдаги молиявий амалиёт нақд пулни қўлга киритиш ниятида амалга оширилади.
Билишимизча, ҳанафий, шофеий ва ҳанбалий мазҳабларининг аксар уламолари асл таварруқни ислом ҳуқуқига зид эмас деб ҳисоблашади. Замонавий ислом ҳуқуқшунослари ҳам ушбу турдаги битимни жоиз дейишади (Ислом Фиқҳи Академияси ҳижрий 1419 сана, 11-Ражаб (1998 йил, 31 октябр)да бўлиб ўтган ўн бешинчи мажлисида таварруқ савдосининг ҳукми ҳақидаги масалани кўриб чиққан ва таварруқ савдоси шариат бўйича жоиз деб қарор чиқарган).
Асл таварруқнинг жоизлиги унинг қонунийлиги ва шариатга хилоф бўлмаган ишни амалга оширишга имкон бериши билан белгиланади. Баъзида одам молиявий муаммога дуч келади ва шу муаммони ҳал қилиш учун фоизсиз қарз (қарзи ҳасан) бериб туриши мумкин бўлган бирорта одамни топишга қийналади ва шундай ҳолатда у таварруқдан фойдаланади.
Шундай қилиб, таварруқ қуйидаги бир неча шартлар бажарилгандагина амалга оширилиши мумкин:
- сотиб олувчи савдо молини биринчи сотувчига қайта сотмаслиги керак. Бевосита бўлса ҳам, билвосита бўлса ҳам;
- мол сотилгунича сотувчининг қўлида бўлиши, яъни сотувчида молга эгалик ҳуқуқи бўлиши керак;
- сотилиши кўзда тутилаётган маҳсулот (мол) олтин, кумуш ёки бирор бир пул бирлиги (миллий ёки хорижий валюта) бўлиши мумкин эмас;
- маҳсулот тегишли ҳужжатлар асосида аниқ тавсифланган бўлиши керак (рақами, омбор гувоҳномаси ва ҳ.к.з.);
- маҳсулотни ушлаб туриш учун мижозга (харидорга) ҳеч нарса монелик (тўсқинлик) қилиши керак эмас;
- биринчи сотувчи (яъни молнинг эгаси) маҳсулотни қайтариб олиши мумкин эмас (бу бирор келишув асосида бўладими, одатий амалиётга кўра бўладими фарқи йўқ);
- биринчи насия шартномаси билан кейинги нақд олди-сотди шартномаси ўртасида ҳеч қандай боғликлик бўлиши мумкин эмас, яъни битта шартноманинг бажарилмаслиги иккинчисининг бажарилишига таъсир қилиши керак эмас.
Ва ниҳоят, Ислом Фиқҳи Академияси таварруқ амалиёти қўллашни, агар бунда жиддий зарурат бўлмаса ҳеч қанақасига рағбатлантирмайди. Шунингдек, Фиқҳ Академияси таварруқни фойда ва зарарга шерик бўлиш асосида амалга оширилувчи бошқа турдаги ислом молия маҳсулотларига муқобил амалиёт сифатида ҳам таклиф қилмайди.
Манба: Ислом молияси лойиҳаси “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар