Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони ортаётгани фонида кўчаларда ва жамоат жойларида тиббий ниқобсиз ҳаракатланаётганларга нисбатан яна маъмурий жарима қўлланилиши ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлмоқда.
Қайд этиб ўтиш керак, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси ҳукм сурганидан сўнг бир қанча барча муассасаларнинг ишлашига рухсат берилди. Лекин санитария ва гигиена қоидаларини ҳеч ким бекор қилгани йўқ.
Чиндан ҳам, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) биринчи бандига кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
БҲМнинг беш баравари айнан 1 млн 350 минг сўм бўлади. Лекин бу қатъий жарима эмас. Кодексда ҳам беш баравариГАЧА деб ёзиб қўйилган.
Унда, миш-мишларда жон бор бўлиб чиқса ва жарималар яна қўлланила бошласа «маскасиз» юриш қанча жаримага сабаб бўлади?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 25-моддаси (Жарима) нинг иккинчи қисмида фуқароларга солинадиган жариманинг энг кам миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг элликдан бир қисми (5400 сўм)дан, мансабдор шахсларга эса — ўндан бир қисми (27000)дан кам бўлмаслиги кераклиги белгилаб қўйилган.
Сиз оддий фуқаросиз. 25-моддада жариманинг қўйи чегараси кўрсатилмаган. Шу сабабли сизга нисбатан қўлланиладиган жариманинг қўйи чегараси — 1 БҲМнинг элликдан бир қисми, яъни 5400 сўм бўлади. Аввалги йилларда кўчада тиббий ниқобсиз юрганлик учун ушланганларнинг кўпчилиги айнан шунча миқдорда жарима тортилган.
Аввал «қўлга» тушиб, 5 БҲМ миқдорида жарима солинганлар ҳам бордир, лекин маъмурий баённома устидан судга шикоят аризаси киритиб, жарима миқдорини 5400 сўмгача камайтирса бўлар эди.
Аксарият ҳолларда бу жарималар МЖтКнинг 53-моддаси (Санитария қонунчиликни бузиш — чиқинди ташлаш), 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш — ниқобсиз юриш), 56(1)-моддаси (Жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш), 138-моддаси (Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши) талаблари бузилгани учун қўлланилар экан.
Шу сабабли, ушбу ҳуқуқбузарликларни яққол содир этганингизда сизни ички ишлар органи ходими тўхтатиб, бармоқ изингизни сканер қилганда сизга нисбатан жарима қўлланилгани-қўлланилмагани, қўлланилган бўлса унинг аниқ суммасини билиб олишга ҳаракат қилинг.
Чунки жаримани ҳуқуқбузарлик содир этилган санадан бошлаб 15 кун ичида тўлсангиз, сизга 30 фоиз чегирма берилади.
Шуҳрат Шокиржонов, журналист.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади