
Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасалари учун имтиёзли нархда ажратилган суюлтирилган газни сотишга уринган шахслар фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Департаментнинг Кўкдала бўлими ходимлари ва ДХХ вакиллари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида “A.G.S.” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Д.К. фуқаро М.Х. билан тил бириктириб, аҳолига мўлжалланган 10 200 килограмм суюлтирилган газни 76,5 миллион сўмга сотишни режалаштирган. Улар КАМАЗ русумли юк машинасига 10 360 килограмм газ юклаб берган вақтда ушланган.
Тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро А.Ф. нинг автомашинасидан 35 миллион сўм ва 2 000 АҚШ доллари нақд пул ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси — “ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш” бўйича жиноят иши қўзғатилди ва тергов ишлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида “Ҳудудгаз” тизими ходими 6 минг доллар пора олган вақтда қўлга олинган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.