Фото: Президент матбуот хизмати.
«Ишни судга қадар юритишда ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–105-сон, 28.01.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, суриштирув ва дастлабки тергов органлари фаолиятини рақамлаштириш ҳамда ишни судга қадар юритиш масалалари бўйича «Электрон суриштирув ва дастлабки тергов» ягона ахборот тизими (Ягона тергов ахборот тизими) жорий этилади.
Ягона тергов ахборот тизими орқали ишни судга қадар юритиш масалаларида электрон ҳужжат алмашиш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:
- Ички ишлар вазирлиги;
- Бош прокуратура;
- Давлат хавфсизлик хизмати;
- Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси;
- Давлат божхона қўмитаси;
- Миллий гвардиянинг суриштирув ва тергов органлари.
Ягона тергов ахборот тизимининг бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялашуви, унинг узлуксиз ишлаши, ахборот хавфсизлиги таъминланиши учун Бош прокуратура масъул ҳисобланади.
Қарор билан Ягона тергов ахборот тизими доирасида суриштирув ва тергов органлари билан электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.
Шунга кўра, жисмоний ва юридик шахслар ҳақидаги мавжуд маълумотлар суриштирув ва тергов органларининг электрон сўрови бўйича бепул асосда тақдим этилади.
Қарорга мувофиқ, Мажбурий ижро бюросининг 2022 йил 1 майдан Ягона тергов ахборот тизими синов версияси, 2022 йил 1 августдан тўлиқ версияси ишга туширилади.
Суриштирув ва тергов органлари ходимларининг рақамли саводхонлигини ва малакасини ошириш, уларни ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўқитиш Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиаллари негизида ташкил этилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда