BMW iX3 50 хДриве: электр кроссовер бензинли моделдан ҳам кучли, ҳам арзонроқ

1 дақиқа ўқиш1K
BMW iX3 50 хДриве: электр кроссовер бензинли моделдан ҳам кучли, ҳам арзонроқ

BMW компаниясининг АҚШдаги бўлинмаси янги BMW iX3 50 хДриве электр кроссоверининг техник кўрсаткичларини эълон қилди. ЭПА баҳолаш тизимига кўра, мазкур модел бир марта қувватланиш орқали 700 километргача масофани босиб ўта олади. Бироқ, бу кўрсаткич танланган шиналарга боғлиқ: 20-дюймли ёзги шиналар билан 700 км масофани забт этиш мумкин бўлса, мавсумий шиналар билан бу кўрсаткич 615 км атрофида бўлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги моделнинг нарх сиёсати ҳам эътиборга молик. Электр двигателли BMW iX3 50 хДриве 62 850 доллардан бошланса, бензинли BMW X3 М50 хДриве 67 850 долларни ташкил этади. Қизиғи шундаки, электр версия 463 от кучига эга бўлиб, бензинли вариантдаги 393 от кучидан сезиларли даражада устунроқдир.

Автомобилнинг яна бир муҳим афзаллиги — 400 кВт қувватгача бўлган ўта тезкор қувватлаш тизимини қўллаб-қувватлаши. Компания маълумотларига кўра, бу технология атиги 10 дақиқа ичида 300 км масофага етарли қувват тўплаш имконини беради. Бу кўрсаткич билан BMW ўзининг асосий рақобатчиси Tesla Model Y моделидан ҳам устунлик қилмоқда.

Ҳозирги кунда АҚШ бозорида BMW iX3 50 хДриве учун буюртмалар қабул қилинмоқда. Мижозлар автомобилни брон қилиш учун 1000 доллар миқдорида депозит тўлашлари керак. Янги кроссоверларнинг илк эгаларига етказиб берилиши сентябрь ойидан бошланиши режалаштирилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?