Президентнинг 2021 йил 9 июнь куни «Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қабул қилган фармонига асосан қурилиш материаллари тармоғини бошқаришнинг мутлақо янги тизими жорий этилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси мутасаддилари маълум қилди.
Қайд этилишича, қарор билан республика ҳудудларидаги 24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Ушбу туманларнинг саноат инфратузилмасини ривожлантиришга 400 миллиард сўм маблағ ажратиш белгиланган.
Шунингдек, геологик-қидирув ишларини олиб бориш учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
Тармоқни такомиллаштириш, соҳага хорижий инвесторларни жалб қилиш, экспорт кўрсаткичларини ошириш ҳамда янги саноат корхоналарини ташкил этиш мақсадида 2022—2026 йилларда қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган. Унга кўра, 2026 йилга бориб тармоқ бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 42,3 триллион сўмга етказиш ва бунда юқори қўшилган қийматли маҳсулотларнинг улушини 2016 йилдаги 32,3 фоиздан 53 фоизгача етказиш белгиланган.
Натижада асосий турдаги қурилиш материалларига бўлган талаб маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тўлиқ қопланади. Жумладан, газобетон, иссиқлик сақловчи изоляция материаллари, қурилиш ойнаси, цемент каби маҳсулотлар бўйича ички талаб қопланиб, маҳсулотларнинг бир қисми хорижга экспортга йўналтирилади.
Шунингдек, дастурга кўра, 2026 йилга бориб қурилиш материалларининг экспорти 1,084 миллиард долларга ёки 2021 йилга нисбатан 2,5 бараварга оширилади. Асосий турдаги қурилиш материалларининг импорти 2020 йилга нисбатан 60 фоизга камайиб, 2026 йилда 185,6 миллион долларни ташкил этади.
Тармоқни ривожлантиришга 2 миллиард долларлик инвестициялар жалб қилинади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди