Бухорода тадбиркорга давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритиши эвазига ундан ойига 500 минг сўм пул ундириб келган солиқ инспектори қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХнинг вилоят бошқармаси маълум қилди.
Таъкидланишича, Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекциясида жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими давлат солиқ катта инспектори лавозимида ишлаб келган 46 ёшли А.К. мансабдор шахс бўла туриб, тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш ўрнига, унинг ноқонуний тартибда фаолият кўрсатишига раҳнамолик қилиб келган.
Тадбиркор Д.М. «М.Д.А.» ЯТТни давлат рўйхатидан ўтказиб, «Ясмин» гўзаллик салонида аёллар учун соч турмаклари ва бошқа хизматлар кўрсатиш билан шуғулланиб келган. Мижозлари камайгач, ўзига тегишли бўлган ЯТТ фаолиятини вақтинча тўхтатган. Орадан кўп ўтмай, Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг буйруғи асосида ҳудудларда маҳаллий солиқ тўловларини ундириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилган. Худди шундай жараёнда ЯТТнинг даромад солиғи ва ижтимоий тўловдан қарийб 1 миллион 800 минг сўм миқдордаги қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Ҳудудда ўз хизмат вазифасини бажариб юрган солиқ катта инспектори А.К. тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтмай, фаолият кўрсатиб келаётганини аниқлаган ва унга ёрдам бериб туришини айтган. А.К. тадбиркорнинг ёшлиги ва унинг тадбиркорлик сир-асрорларини тўлиқ тушунмаслигидан фойдаланган. Унга давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтмасдан ишлаши мумкинлигини ва бу кўмаги эвазига ҳар ойда унга йил охирига қадар 500 минг сўмдан пул бериши кераклигини талаб қилган. Тадбиркор Д.М. эса орадан вақт ўтиб, солиқ катта инспектори А.К.нинг пул маблағларини ноқонуний талаб қилаётганини тушуниб, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармасига ариза билан мурожаат қилган.
1998 йилдан буён солиқ органлари тизимида фаолият кўрсатиб келган А.К. ўз автомашинаси салонида тадбиркордан давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтмасдан ишлашига шароит яратиши эвазига 500 минг сўм миқдоридаги бир ойлик пулларни пора сифатида олаётганида ДХХ тезкор ходимлари томонидан қўлга олинган. Аввалига тан олмаган солиқ мансабдори ўзига кийимлари ва қўллари махсус лампа ёрдамида кимёвий ишлов берилган «пора» ёзувли асослар кўрсатилиб, аудио суҳбатлар эшиттирилгач, айбига иқрорлик билдирган.
Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди ҳукмига кўра, А.К. Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми (пора олиш) билан айбланиб, 2 йил 6 ой муддатга солиқ тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишдан ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Шунингдек, унга нисбатан 4 йилу 6 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.
Бухоро, Тадбиркор, Давлат рўйхатидан ўтмасдан, Фаолият юритиш, Ойига 500 минг сўм, Пул ундириш “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин