1 158
Энди амалдорларга бизнес қилиш ва ҳақ тўланадиган лавозимларда ишлаши тақиқланиши мумкин
Ўзбекистон қонунчилигига амалдорларга бизнес қилиш ва бошқа ҳақ тўланадиган лавозимларда ишлашини тақиқловчи нормалар киритилиши мумкин. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов 10 март куни ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.
Агентлик раҳбарининг таъкидлашича, қонунчиликка давлат хизматчилари тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин эмаслиги, нафақат тадбиркорлик, балки бошқа ҳақ тўланадиган лавозимларда ишлашини тақиқловчи нормалар киритилмоқда.
«Манфаатлар тўқнашувига жиноий жавобгарлик белгилаш масаласи ҳам қўйилган. Айнан давлат харидлари соҳасида манфаатлар тўқнашуви учун жиноий жавобгарлик белгилаш таклифи билдирилган. Парламент қабул қилиб, давлат раҳбари имзолагандан кейин қонун кучга кирса, буларнинг барчаси амалга ошади. Жараён жамоатчиликка эълон қилиб борилади», — деди агентлик директори.
Бурҳоновнинг қўшимча қилишича, давлат харидларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилишига нисбатан кескин жазо чораларини кўриш вақти келган.
«Ҳозирда мансабдорларни манфаатлар тўқнашуви аниқланган тақдирда давлат хариди автоматик тарзда бекор қилинадиган ва амалдор ўша харидда бошқа иштирок эта олмайдиган тизим устида ишлаяпмиз. Бунда ижрочи Молия вазирлиги ҳисобланади», — деди у. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”