
Актриса Феруза Норматова яқинда Instagram орқали обуначилари саволларига жавоб берди. У сўнгги пайтларда кўп муҳокама қилинган мавзу — турмуш ўртоғи билан ёш фарқи ҳақидаги саволларга очиқ фикр билдирди.
Маълумки, актриса 2025 йил 15 октябрда хоразмлик 23 ёшли MMA жангчиси Оллоёр Абдушукуров билан турмуш қурганди. Унинг ёшидаги фарқ ва маҳр масаласи ҳақида сўралган саволларга жавоб берар экан, Норматова шундай деди:
— Хадича онамиз Расулуллоҳ (с.а.в) билан турмуш қурганларида 40 ёшда эдилар, пайғамбаримиз эса 25 ёшда бўлган. Бу — суннат. Демак, муҳаббатда ёшнинг аҳамияти йўқ. Асосийси — инсонлар қалбан бирлашиши. Чунки ҳар бир руҳ Ал-Мисоқ давридан тенг. Агар кимдир бизнинг ёшимизга эътироз билдираётган бўлса, бу саволни Аллоҳ ва унинг Расулига берсин, — деди актриса.
Феруза Норматованинг бу жавоби мухлислар орасида кенг муҳокамага сабаб бўлди. Кўплаб фойдаланувчилар унинг самимийлиги ва қатъий эътиқодига юқори баҳо берди.
