date

"Барселона" собиқ "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи

"Барселона" собиқ "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи
Сўнгги кунларда матбуотда "Барселона"нинг янги ярим ҳимоячини харид қилиш режаси ҳақида хабарлар тарқалди. Хусусан, Ханс-Дитер Флик "Арсенал" сардори Мартин Эдегорни ўз жамоасида кўришни хоҳлаётгани ҳақида маълумот берилган эди.

Маълумки, норвегиялик футболчи ўз вақтида "Реал Мадрид" сафида ҳам ўйнаган. Бироқ, бу хабарлар ҳозирча аниқ манбаларга асосланмаган.

Шунга қарамай, Fichajes нашри "Арсенал"нинг "Барселона" қизиқишига жавобан Эдегорни янги шартнома билан жамоадан узоқлаштирмаслик ниятида эканини қайд этади. "Канонирлар" 26 ёшли футболчи билан хайрлашишни режалаштирмаяпти.

Мартин Эдегорнинг трансфер бозоридаги қиймати 80 миллион еврога баҳоланмоқда. Унга "Арсенал" билан тузилган амалдаги шартнома 2028 йил ўртасигача амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" собиқ "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи