
Март ойида Ўзбекистонда ўсимлик ёғи ва шакар нархларида ўсиш кузатилди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар туфайли муҳим бўлган озиқ-овқат маҳсулотларида, масалан, гўшт, картошка каби маҳсулотлар нархи кескин ўзгаришининг олди олиб қолинди.
Ҳакимовнинг таъкидлашича, ҳукумат томонидан муҳим резервлар (масалан, шакар) ҳар бир вилоятларга етарли даражада бўлиб берилган.
- Лекин айрим бир маҳаллий ҳокимликлар томонидан мана шу ажратилган резервларни вақтида жойларга еткизиб борилмаганлиги ажиотажлар пайдо бўлиб, нархлар кўтарилиши ҳолатлари кузатилган, — деди Ҳакимов.
Ажратилган резервларни ўз вақтида тарқатиш ва бозорлардаги нархларни кескин ошишини олдини олиш бўйича алоҳида ишлар олиб бориш бўйича топшириқлари берилди.
- Маҳсулотлар ва бозорлардаги ҳолатлар таҳлил қилиб бориляпти ва ўша бозорлардаги ўзгаришларни тезкор равишда тўғирлаш бўйича чоралар кўриляпти, — деди Ҳакимов.
Унинг сўзларига кўра, 1 апрель ҳолатига шакар қолдиқлари 250 минг тоннадан ортиқ ташқил қилди. Аҳолининг буғдой уни йиллик истеъмоли 2,5 млн тонна бўладиган бўлса, ҳозирги захираларнинг ўзи 1 млн тоннага яқин.
Бундан ташқари 500 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар керакли озиқ-овқат маҳсулотларининг импорти учун берилган. Бу кредитлар муддати яна узайтирилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар