Тошкент вилоятидаги мактабқача таълим муассасаларида содир бўлган болаларнинг оммавий заҳарланиши юзасидан дастлабки таҳлиллар кўплаб камчиликларни очди. Таъкидланишича, овқатланиш жараёнида хавфсизлик меъёрлари бузилган, назорат эса етарли даражада таъминланмаган.
Болалар омбудсмани бу ҳолат юзасидан муносабат билдириб, айбдор шахслар қонун асосида қатъий жавобгарликка торилмасдан иложи йўқлигини маълум қилди. Шунингдек, МТТлардаги аутсорсинг компаниялари ишини очиқ ва шаффоф йўлга қўйиш, шартномалардаги коррупциявий хавфларни йўқотиш, болалар овқатланиши бўйича доимий мониторинг ва сифат назоратини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.
Охирги маълумотларга кўра, ҳозирда Тошкент вилоятида 694 нафар бола шифохоналарда даволанмоқда. Улардан 13 нафари ўртача оғир аҳволда. Жами етти туманда заҳарланиш ҳолатлари қайд этилган. Айнӣ вақтда жиноят иши қўзғатилиб, масъулларни аниқлаш ва жазолаш ишлари олиб борилмоқда.
“Zamin”-ді Telegram-нан оқыңыз!