date

Шерзод Жўраев: "Навбахор"да рухийатни тиклаб, ғалаба қозондик

Шерзод Жўраев: "Навбахор"да рухиятни тиклаб, ғалаба қозондик

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган «Навбахор» – «Қизилқум» учрашуви (1:0)дан сўнг Наманган клубининг янгги устози Шерзод Жўраев матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Тажрибали мураббийнинг айтишича, у жамоани қабул қилиб олганига икки кунгина бўлган ва шу қисқа вақт мобайнида ҳам футболчилар билан суҳбатлар ўтказган, уларнинг дардини тинглаган, кайфият ва ички ҳолатини ўрганган. «Мен уларнинг нималарга қодирлигини билардим, аммо яқиндан яхши танишмаган эдим. Шунинг учун суҳбатлашиб, руҳий қўллаб-қувватладим. Уйғонган майдонда бор кучини берди. Шунинг учун ҳам ғалаба қозондик. Мухлисларга алоҳида миннатдорлик билдираман», – деди Жўраев.

Унинг сўзларига кўра, «Қизилқум» кучли ва индивидуал жиҳатдан яхши футболчиларга эга жамоа бўлиб, уларга қарши курашиш осон бўлмаган. «Футбол икки бўлимдан иборат. Биринчи таймда бизга қийин тўғри келди, иккинчи таймда эса вазиятлар кўпая бошлади. Омад эса ҳар доим кучли жамоа томонига ўтиб, уларга кулиб боқади», – деб таъкидлади мураббий.

Жамоани нега икки ҳужумчи билан ўйнатмагани ҳақидаги саволга у: «Бизда бир хил услубда ҳаракат қиладиган икки ҳужумчи йўқ. Агар бўлганида, бу тактикани синаб кўрган бўлардим. Бу менинг Суперлигадаги илк тажрибам ва салоҳиятни аста-секин тўлиқ очиб борамиз», – деб жавоб берди.

Шерзод Жўраев айрим футболчилар таркибда кўринмаганига ҳам изоҳ берди. «Забиҳилло ва Умид Эргашев микроҳаракат олган. Сезар ва Гедеш эса менинг қарорим билан таркибга киритилмади. Чунки ёшларга имконият беришни мақсадга мувофиқ деб билдик. Агар машғулотларда ўзини кўрсата олишса, албатта, уларга ҳам майдонда имконият берилади», – деди у.

«Навбахор»нинг U-21 жамоаси ҳақида ҳам фикр билдирган Жўраев, Наманганда доим иқтидорли ёшлар етиши билини ва уларни асосий таркибга аста-секин жалб қилиш ниятда эканини таъкидлади.

«Мен наманганликман, шу боис жамоани қийин вазиятда ҳам қабул қилишдан иккиланмадим. Агар қўрққанимда, бу ерда ўтирмаган бўлардим. "Навбахор"да ўйнаганман ва бу кун бир куни келиши аълоди», – деди мураббий.

Шу тариқа, Шерзод Жўраев қисқа муддат ичида жамоа рухиятини тиклаб, мухлисларни қувонтирди ва дебюти ғалаба билан бошланди.

Ctrl
Enter
Қате таптыңыз ба?
Сөйлемді бөліп, Ctrl+Enter басыңыз
Янгиликлар » Спорт » Шерзод Жўраев: "Навбахор"да рухийатни тиклаб, ғалаба қозондик