969
“Запретга тушиб атрофдагиларнинг асл юзини кўрдим”. Хонанда Феруза Жуманиёзова 40 ёшда (фото)
14 февраль санасида “Ялла ҳабиби” ва “Кел азизим” қўшиқлари билан мухлислар меҳрини қозонган таниқли хонанда Феруза Жуманиёзова 40 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан бир неча йиллик “запрет” туфайли ижоддан узоқлашган, стресс сабаб ортиқча вазн олган ҳамда ҳозирда яна фаол ижодга қайтган хонанданинг ички оламига назар ташлаймиз.
Фото: Instagram
Ижоддаги танаффус сабаби
— Ижодда танаффус қилишимга семириб кетганим сабаб бўлди. Олдинлари идеал кўринишда саҳнага чиққаним учун ташқи қиёфамдан уяла бошладим. Бунақа ҳолатда мухлисларим кўзига кўринишни хоҳламадим. Фақат фарзанд тарбияси билан банд бўлдим, десам хато бўлади. Шунинг учун фақат тўйларга чиқиб турдим. Ташқи кўринишдан розилик аёл киши учун жуда муҳим. Иншааллоҳ, катта саҳнада концерт қўйиш ниятим бор.
“Запретга тушганимда одамларнинг асл юзини кўрдим”
— 20 йил олдинги Ферузанинг ва ҳозирги Ферузанинг анча фарқи бор. Чунки мен она бўлдим. Уй бекасига айландим. Бундан афсусланмайман. Олдинги ва ҳозирги дунёқарашим ўртасида анча фарқ бор. Одамларни билиб олдим. Юлдуз даражасида юрган пайтим менга жонини беришга тайёр бўлган мухлисларим, дўстларим “запрет”га тушганимда ташлаб кетишди. Ёнимда ҳеч ким қолмади. Бир томондан “запрет”га тушишим, ўтириб қолишим менга синов вазифасини бажарди. Ёнимда юрганларни яхши таниб олдим.
Фото: Instagram
“Тошкентга онам билан битта ўриндиқда ўтириб келганмиз”
— Тошкентга келишимиз жуда қизиқарли бўлган. Орқага назар ташлайдиган бўлсам ҳам йиғлайман, ҳам қувонаман. Ўша пайтларда санъаткор бўлганимдан афсусланардим. “Аяжон нимага азоб чекяпмиз?”, деб йиғлардим. Энди ўйлаб қарасам, менга у кунлар эсдалик бўлиб қолиб кетди. Ҳозир “Ўша кунларга яна қайтасанми?”, деб сўрашса, ҳеч иккиланмай, “Қайтаман”, дейман. Ҳаётда қийинчиликдан қўрқмаслик керак экан. Кўрган қийинчиликларим кейин яхшиликларга хизмат қилди.
Санъатни деб тиббиётни тарк этган хонанда
— 99 йилларда тиббиёт коллежида ўқирдим. Аямга “Қўшиқчи бўламан”, дедим. Аям эса “Сен шифокор бўлишинг керак, қаердан чиқди бу гап?”, деди. “Аяжон қўшиқчи бўлганимда ҳам яхши қўшиқчи бўламан”, дедим. Аям ўзи санъаткор бўлгани учун “Майли, менга қўшиқ хиргойи қилиб бер, агар менга ёқса, рози бўламан”, деди. Аям менда Хоразмча қўшиқ айтишимни кутган. Мен эса Эстрада йўналишида куйлашни истардим. Аям “Бу йўл оғир йўл. Пойтахт бир дарё, биз эса кичкина ариқмиз. Мўлжални унақа катта олма”, дедилар. Мен эса кўнмадим.
Фото: Instagram
Санъатга илк қадамлар
— Бу биринчи ўринни олиш мен кутаётган марра эмасди. Биз кўрик танловдан кейин уйга қайтиб кетдик. Кейинроқ эса “Юлдуз шоу” ўтказилди. Ўшанда бизни чақиришди. Шундан кейин омад кулиб боқдими, ижод бошланиб кетди.
“Тошкентга келганимдан кейин қийинчиликларнинг зўри бошланган”
— Маблағ томондан жуда кўп қийинчиликлар бўлган. Аям билан Хоразмдан Тошкентга автобуснинг бир ўриндиғига ўтириб келганмиз. Бир куни эсимда бор, аямнинг тиззасига ўтириб келаётгандим, аям жуда чарчади ва ёнимизда ўтирган ҳарбий боладан бир озга бўлса-да менга жой бериб, ўзи тик туриб туришини илтимос қилди. У эса “Мен ҳам хизматни ўтаб, чарчаб келяпман, хола” деб унамади. Шу тариқа манзилга етгунимизча аямнинг тиззасида ўтириб кетдим. Ўшанда икки ўриндиқ учун билет олишга пулимиз йўқ эди. Энди ўйлаб қарасам, Тошкентга келганимиздан кейин кўрган қийинчиликларимнинг олдида бу машаққатлар ҳеч нарса эмас экан. Ҳар хил туҳматлар бўлди. Сиз бир онанинг бокира қизисиз. Сизга “Қизинг менинг эрим билан юрди”, дейишса, тасаввур қилинг онангизга қандай оғир ботишини?
“Инсонга онадан бошқа ҳеч ким дўст бўла олмайди”
— Санъатдан дўст топиш мумкин, лекин санъаткорлар ичидан эмас. Чунки санъаткор санъаткорга ҳеч қачон дўст бўлмайди. Ўзи бир инсон бошқасига дўст бўла олишига ишонмайман. Инсон учун фақат она дўст бўла олади. Мен онамдек дўст топа олмадим ҳаётда.
Фото: Instagram
“Хиёнатни кечирмайман”
— Бир инсон менинг ишончимни поймол қилса, у учун кўнглим эшикларини ёпаман. Кўрганимда салом, дейишим мумкин. Лекин у инсон мен учун ёпиқ эшик бўлади. Бир инсон сизга хиёнат қилса, қандай қилиб уни уйингизга олиб кириб, тўрга ўтқазиб қўясиз? Мен учун жонини берадиган, метрлаб хатлар ёзадиган мухлисларим, сизсиз ўлиб қоламан деган шогирдларим бор эди. Лекин улар кези келса мени тўйига айтмади, битта SMS ёзиб қўйишга ярамади.
Кутилмаган “запрет”
— 2007 йилда “запрет”га тушдим. “Халқлар дўстлиги”да концерт қўяётгандим, баннерлар осилган, рекламалар кетяпти. “Концерт тўхтатилди, сен запретга тушдинг”, дейишди. “Нимага? Сабаб нима?”, дедим. Саволларимга ҳеч ким жавоб бермади. Орадан 6-7 йил ўтди, лекин тақиқ ечилмади. Онам билан бормаган жойимиз, тақиллатмаган эшигимиз қолмади. Лекин жўяли жавоб эшитмадик. “Запрет”нинг сабабини билмаслик инсонни тушкунликка тушириб қўяди. Ана ўшанда мен биринчи стрессимни олдим ва семириб кета бошладим. Мухлисларим қачон концерт қўясиз, деб сўради, уларга жавоб бера олмасдим. Балки ўша вазиятда ҳам ижодимни давом эттиришим керак бўлгандир, лекин мен тушкунликка тушиб қолдим, шокдан чиқиб кета олмадим.
Энг бахтли аёл ким?
— Энг бахтли аёл оилани сақлаб қола олган аёл. Гарчи пули бўлмасин, қиммат машинаси, уйи бўлмасин, борингки чиройли кўйлаги ҳам бўлмасин, лекин эри ва фарзанди бор аёл дунёдаги энг бахтли аёл деб ҳисоблайман.
Маълумот учун, Феруза Жуманиёзованинг хит қўшиқларидан бири — “Ялла ҳабиби” турли миллат вакиллари томонидан ўзбек тилида ижро этилган.
Хусусан, ушбу қўшиқ араб миллатига мансуб Лейла исмли қиз томонидан ҳам куйланган.
Қўшиқнинг ҳиндистонлик 15 ёшли Юмна Ажин ижросидаги версияси ҳам анча оммалашган.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди