date

Парма дарвозабон учун ўринбосар топди


Италиянинг "Парма" жамоаси асосий дарвозабони Дзион Судзукини жароҳат туфайли узоқ муддатга йўқотди. Судзукининг баҳоргача сафдан чиқиши кутилмоқда.

Клуб унинг ўрнига 38 ёшли тажрибали испаниялик дарвозабон Висенте Гуайтани трансфер қилди. Гуайта Испания ва Англия чемпионатларида катта тажриба тўплаган.

Клуб унинг билан 2026 йил 30 июнгача шартнома имзолаганини расман эълон қилди. Айни дамда "Парма" Италия А Серияси турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.

Якшанба куни жамоа сафарда ҳозирги мавсумда ғалаба қозонмаган ва А Сериясида охирги ўринда бораётган "Верона"га қарши майдонга тушади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Парма дарвозабон учун ўринбосар топди