date

Ўзбек шахматида тарихий натижа: Жавоҳир Синдаров финалга чиқди

Ўзбек шахматида тарихий натижа: Жавоҳир Синдаров финалга чиқди
Жаҳон кубоги ярим финалида ўзбек шахматчилари муваффақиятли ўйин кўрсатди. Жавоҳир Синдаров ўзбек дербисида Нодирбек Якуббоэвни мағлуб этиб, турнирда финалга йўл олди. Финалда у Хитой шахматчиси Вэй И билан куч синашади.

Ярим финалда мағлуб бўлган Нодирбек Якуббоэв эса Номзодлар турнирида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. У 3-ўрин учун ўйинда россиялик Андрей Есипенко билан баҳс олиб боради. Агар Нодирбек ғалаба қозонса, Номзодлар турнирида икки ўзбек шахматчиси иштирок этиши мумкин бўлади.

Бу натижалар ўзбек шахмати тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, халқаро майдонда миллий шахматчиларимизнинг ўсиб бораётган кучини намоён қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўзбек шахматида тарихий натижа: Жавоҳир Синдаров финалга чиқди