date

Арсеналга уч нафар футболчи қайтди


Лондоннинг "Арсенал" клуби сафида уч нафар жароҳатланган футболчи "Тоттенхэм"га қарши дерби учрашувига қайтади ва ўйинда иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Коннор Хамм ўз ижтимоий тармоғида хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, халқаро танаффусдан олдин "Арсенал" сафида Виктор Дьёкереш, Габриэл Мартинелли, Мартин Эдегор ва Нони Мадуэке жароҳат сабаб ўйнай олмаган эди. Шунингдек, Кай Хаверц ва Габриэл Жезус узоқ муддатли жароҳатдан даволанмоқда.

Халқаро танаффус вақтида ҳимоячи Габриэл дос Сантос ҳам жароҳат олган эди. "Арсенал" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги дерби 23-ноябрь куни кечқурун Лондондаги "Эмирэйтс" стадионида бўлиб ўтади.

"Арсенал" 26 очко билан Англия Премьер-лигасида пешқадам бўлиб турибди, "Тоттенхэм" эса 18 очко билан 8-ўринда жойлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арсеналга уч нафар футболчи қайтди