date

Жон Терри ва Абрамович суҳбатининг сири


Жон Терри 1995 йилда "Челси"нинг ёшлар жамоасига қўшилган ва 2017 йилгача клуб шарафини ҳимоя қилган. Бир вақтлар у "Манчестер Сити"га ўтишга яқин бўлган.

Собиқ сардор ўша воқеани эслади. "2009-2010 йилларда, Карло Анчелотти "Челси"ни бошқарган пайтда, "Манчестер Сити" менга 29 миллион фунтлик таклиф билан чиққанди.

"Челси" бу ҳақда гаплашишни бошлагач, мен дарҳол: "Мен кетишни истамайман. Агар мени сотмоқчи бўлсангиз, бу масалани муҳокама қилишимиз керак, чунки мен бу ерда қолишни истамайман, агар сиз мени истамасангиз", дедим.

Шунда Роман [Абрамович] менга: "Биз сени истаймиз. Биз сени жамоада қолишингни истаймиз", деди.

Мен жавобан: "Мен 100 фоиз қолишни истайман, шунинг учун янги шартнома имзолайлик", дедим. Ниҳоят, мен янги шартнома имзоладим ва деярли бутун фаолиятимни "Челси"га бағишладим.

Мен 29 ёшимда беш йиллик шартнома имзоладим. Бу ҳаётимдаги энг яхши қарор эди", дея хотирлайди Терри.

Ҳозирда "Челси" АПЛ жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жон Терри ва Абрамович суҳбатининг сири