date

Перес: "Реал" мухлислари Европа Иттифоқи аҳолисидан кўп


Флорентино Перес, "Реал Мадрид" президенти, клубнинг улкан миқёси ҳақида таъкидлади. "Реал Мадрид" мухлислари бутун дунё бўйлаб мавжуд.

"Реал" мухлислари сони Европа Иттифоқи аҳолисидан ҳам кўпроқ. Биз энг кўп соврин ютган, иқтисодий жиҳатдан энг нуфузли клубмиз.

Бизнинг кучимиз – "Реал"нинг қадриятлари ва тарихига асосланган катта оиламиз бирлиги. Биз ҳеч нарсадан қўрқмаймиз.

Барча қоидаларга риоя қиламиз. Бизни муваффақиятсиз трансфер рўйхатлари туфайли босимга олиш мумкин эмас.

Афсуски, кўпчилик клублар бундай даражада эмас. Кўпчилик фақат бугунги кун билан яшайди," – деди Перес Marca нашрига берган интервьюсида.

Якшанба куни "Реал" сафарда "Эльче"га қарши ўйин ўтказади. Матнли трансляцияни ўтказиб юборманг.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Перес: "Реал" мухлислари Европа Иттифоқи аҳолисидан кўп