АҚШда хорижий фильмларга қизиқиш кўпинча тил тўсиғи сабаб чекланган. Лос-Анжелесдаги XYZ Films яқинда швед фильми Watch the Skies'ni инглиз тилига сунъий интеллект ёрдамида дубляж қилиб, 110 та АМC кинотеатрида намойиш этди.
Дубляжда Лондонда жойлашган Flawless компаниясининг DeepEditor дастури ишлатилди. У актёрларнинг лаб ва мимикаларини янги тилга мослаб ўзгартиради. Натижада томошабин уларни асл тилида гапираётгандек кўради ва харажатлар анъанавий усулга қараганда ўн баробаргача камаяди.
Flawless асосчиси Скотт Манн, одатий дубляж фильмларнинг табиийлигини йўқотишини айтади. DeepEditor эса актёрнинг ҳиссиётини сақлаган ҳолда бошқа тилда гапираётгандек кўрсатади ҳамда янги диалогларни ҳам табиий уйғунлаштира олади.
Бироқ, айрим мутахассислар технология маданий хилма-хилликка путур етказиши мумкинлигидан хавотирда. Ел университети профессори Нета Александр, субтитрларнинг йўқолиши эшитишида муаммоси бўлганлар ва тил ўрганувчилар учун қийин бўлишини таъкидлади.
Шунга қарамай, мутахассислар бу технология фильм бозорини кенгайтиришига ишонади. Tахминларга кўра, дубляж бозори 2024-йилдаги 4 миллиард доллардан 2033-йилга келиб 7,6 миллиард долларга етиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар