Туркиянинг машҳур актёри Бурак Ўзчивит ҳақида кутилмаган факт!

Туркиянинг энг бадавлат ва машҳур актёрларидан бири Бурак Ўзчивит интервьюлардан бирида шахсий ҳаётига оид қизиқ маълумот билан ўртоқлашди. Унинг айтишича, у 20 йилдан бери сочини ўзи калталатиб, ўзи тартибга солиб келади.
Актёр ҳатто айрим фильмлар учун сочини атайлаб ўстиргани, суратга олиш ишлари якунланганидан сўнг эса машинка ёрдамида ўзи олиб ташлаганини таъкидлади. Бу ҳолат кўплаб мухлислар учун кутилмаган янгилик бўлди.
Интервью давомида бошловчи ҳам ҳайратини яширмади. “Ҳозирда машҳурларнинг деярли барчасининг шахсий стилист ва сартарошлари бор. Сочингиз жуда ҳам идеал ҳолатда турибди”, — деди у.
Бурак Ўзчивит эса буни оддий одат сифатида қабул қилишини, ташқи кўринишини ўзи назорат қилишни афзал билишини билдирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг