date

Хонанда Манзура 48 ёшини бутунлай ноодатий тарзда кутиб олди

Хонанда Манзура 48 ёшини бутунлай ноодатий тарзда кутиб олди

Хонанда Манзура 21 февраль куни 48 ёшни қарши олди. Санъаткор ушбу қувончли санани оиласи, турмуш ўртоғи ва яқин дўстлари даврасида нишонлади.

Байрам кечасидан видеолавҳалар хонанданинг Instagram саҳифасида эълон қилинди. Қисқа вақт ичида ушбу лавҳалар мухлислар эътиборини тортди.

Манзура изоҳлардан бирида шундай деб ёзди: "Ажойиб кеча... Подшоим, Ўзбекистонимда яқинларим даврасида шукрона кунимни ўтказдик. Дилдоранинг талабига биноан “Келин салом”ни Муножатжон ижросида".

Байрам муҳити миллий анъаналар ва самимий лаҳзалар билан безатилгани кўпчиликка манзур бўлди. Хонанданинг мухлислари изоҳларда унга соғлиқ-саломатлик ва ижодий муваффақиятлар тиламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Манзура 48 ёшини бутунлай ноодатий тарзда кутиб олди