date

Россия Никарагуа ва Мали билан ўйинлар манзили изоҳланди

Россия Никарагуа ва Мали билан ўйинлар манзили изоҳланди

Россия футбол иттифоқи бош котиби Максим Митрофанов терма жамоанинг Никарагуа ва Мали билан учрашувлари нега мос равишда Краснодар ҳамда Санкт-Петербургда ўтказилишини тушунтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг айтишича, қарор қабул қилишда бир нечта омил, жумладан иқлим шароити ҳам инобатга олинган. Мақсад — жамоа тайёргарлиги ва ўйинларни имкони қадар қулай муҳитда ўтказиш, шунингдек мухлисларга байрамона кайфият улашиш. Митрофанов икки шаҳарда ҳам бу вазифа бажарилишига ишонч билдирди.

Россия — Никарагуа учрашуви 27 март куни Краснодарда бўлиб ўтади, Мали билан ўйин эса 31 март куни Санкт-Петербургда ўтказилади. Россияга рақиб бўладиган ҳар икки терма жамоа ҳам 2026 йил Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига чиқа олмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Россия Никарагуа ва Мали билан ўйинлар манзили изоҳланди