date

Паоло Малдини «Барселона» ҳимоячисига совға юборди

Паоло Малдини «Барселона» ҳимоячисига совға юборди

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Мартин туғилган куни муносабати билан Паоло Малдинидан ўзига хос совға олди. Италиялик афсона футболчига «Милан» либосини шахсий автографи ва табриги билан жўнатди: «Жерарга энг эзгу тилаклар билан, туғилган кунинг муборак бўлсин ва фаолиятингда омад!». Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу совға бежиз танланмади: жамоада Мартинни «Жерар Малдини» деб аташади. Лақаб тезда оммалашиб, мемга ҳам айланган.

Жерар Мартин аслида чап қанот ҳимоячиси бўлса-да, марказий ҳимояда ҳам ўзини яхши кўрсатган. Айнан шу икки нуқтада ўз вақтида Паоло Малдини ҳам бирдек ишончли ўйнаган.

26 феврал куни «Барселона» футболчиси 24 ёшга тўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Паоло Малдини «Барселона» ҳимоячисига совға юборди