date

Актриса Ситора Абдураҳмонова миш-мишларга ойдинлик киритди, ҳақиқатни айтди

Актриса Ситора Абдураҳмонова миш-мишларга ойдинлик киритди, ҳақиқатни айтди

Актриса Ситора Абдураҳмонова “Яшинтв” кўрсатувида берган суҳбатида турмушга чиқиб ажралгани ҳамда фарзанди борлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди. Бошловчи ундан: “Сиз турмушдан ажраганингиз ва қизингиз борлиги ҳақида ёзишмоқда. Бу гаплар қанчалик рост?” дея сўради.

Ситора эса бу саволга очиқ ва аниқ жавоб берди: “Қизим йўқ. Турмушга чиққаним рост, лекин оилавий ҳаётим ўхшамаган. 2022 йилда турмуш қурганман ва атиги уч ой бирга яшаганмиз. Бир-биримизга мос келмадик, дунёқарашимиз ҳам тўғри келмади. Ростини айтсам, бошида ота-онамга ҳам бу менинг одамим эмаслигини, бу инсон билан келажагимни тасаввур қила олмаслигимни айтганман. Аммо сен 23 ёшдасан, турмуш қуришинг, оиланг бўлиши керак, деган гаплар ҳам бўлган”, деди актриса.

Суҳбат давомида бошловчи яна бир бор аниқлик киритиб, турмуш қуриш жараёни совчилик орқали бўлган-бўлмаганини сўради. Ситора эса: “Ҳа, кейинчалик рози бўлганман. Ҳаммаси совчилик орқали бўлган”, дея қўшимча қилди.

Айни пайтда кўплаб томошабинлар актрисани машҳур турк актрисаси Неслиҳан Атагулга ўхшатишади. Ситора жамоатчилик орасида, хусусан, "Рангсиз гуллар" сериалида Шабнам образи орқали кенг танилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Актриса Ситора Абдураҳмонова миш-мишларга ойдинлик киритди, ҳақиқатни айтди