date

Ҳиндистон терма жамоаси CAFA учун расмий таркибини эълон қилди

Ҳиндистон терма жамоаси CAFA учун расмий таркибини эълон қилди

Август ойининг бошида миллий жамоа рулига келган Ҳолид Жамил ўз ишини жадал бошлади. У 29 август куни старт оладиган нуфузли CAFA мусобақаси учун Ҳиндистон терма жамоасининг қайдномасини тақдим этди.

Дарвозани қўриқлайдиганлар
Гурприт Сингх («Бенгалуру»), Амринде Сингх («Одиша») ва Ритик Тивари («Гоа») терма жамоанинг асосий дарвозабонлари сифатида танланди.

Ҳимоя чизиғи
Жамоанинг мудофаа қисмида Раҳул Бҳеке («Бенгалуру»), Рошан Сингх («Бенгалуру»), Анвар Али («Ист Бенгал»), Сандеш Жинган («Гоа»), Чингленсана Сингх («Бенгалуру»), Ралте («Бенгалуру») ҳамда Муҳаммад Увайс («Панжоб») майдонга тушиши мумкин.

Ярим ҳимоячилар
Майдон марказида Нихил Прабху («Панжоб»), Суреш Сингх («Бенгалуру»), Даниш Фарук («Керала Бластерс»), Жексон Сингх («Ист Бенгал»), Борис Сингх («Гоа»), Ашик Куруниян («Моҳун Баган»), Уданта Сингх («Гоа») ва Махеш Сингх («Ист Бенгал») терма жамоанинг асосий кучларидан бири сифатида қайд этилди.

Ҳужумчилар
Ҳужум чизиғини Ирфан Ядвад («Ченнайин»), Манвир Сингх («Моҳун Баган»), Житин Мадатил Субран («Норт-Ист Юнайтед»), Лаллиансуала Чхангте («Мумбай Сити») ва Викрам Партап Сингх («Мумбай Сити») ташкил этади.

Гуруҳ ва рақиблар
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон терма жамоаси Малайзия ўрнига турнирда иштирок этади. Улар «B» гуруҳидан жой олган ва Тожикистон, Эрон ҳамда Афғонистон термаларига қарши майдонга тушади. Мазкур баҳсларга Тожикистон мезбонлик қилади.

Муттахассислар таъкидлашича, янги таркибдаги Ҳиндистон термаси рақобатбардош ўйин кўрсатиш имконига эга. Мухлислар эса Жамил қўл остидаги биринчи катта синовдан жамоа қандай чиқишини қизиқиш билан кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳиндистон терма жамоаси CAFA учун расмий таркибини эълон қилди