date

Кредит вақтида тўланмагач “JETOUR” аукционга чиқарилди

Кредит вақтида тўланмагач “JETOUR” аукционга чиқарилди

Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 06.03.2025 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Б.Ш.дан “MIKROKREDITBANK” АТБ фойдасига жами 456,7 млн. сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни кредитга олинган JETOUR X70 PLUS русумли автомашинага қаратиш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжат Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Хусусан, бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилиб, суд қарорининг ижросини таъминламаслик оқибатлари тушунтирилган.

Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, кредитга олинган автомашина бўлим давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда хатловга олинган ва электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқариб юборилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кредит вақтида тўланмагач “JETOUR” аукционга чиқарилди