date

АҚШ Украинага 850 миллион долларлик янги ракеталар сотишни маъқуллади

АҚШ Украинага 850 миллион долларлик янги ракеталар сотишни маъқуллади

Америка Қўшма Штатлари Украинага замонавий қурол-яроғ етказиб бериш бўйича навбатдаги йирик битимни тасдиқлади. Расмий маълумотларга кўра, Вашингтон Киев томонидан 850 миллион долларлик 3350 та Extended Range Attack Munition (ERAM) туркумидаги узоқ масофага мўлжалланган ракеталарни харид қилиш режасини маъқуллаган.
Манбаларнинг таъкидлашича, мазкур қуроллар Украинага тахминан олти ҳафтадан сўнг етказиб берилади. Эътиборлиси, келишувнинг асосий молиялаштирилишини Европа давлатлари зиммасига олган. Бу эса Ғарбнинг Украинага қаратилган ҳарбий ва сиёсий ёрдамини янада кучайтираётганидан дарак бермоқда.
Маълумотларга кўра, ERAM ракеталари 150 милдан 280 милгача (240–450 километр) узоқ масофадаги нишонларни аниқ йўқ қилиш қобилиятига эга. Мутахассислар таъкидлашича, улар Украина қуролли кучлари учун фронтда стратегик устунлик бериш имкониятини яратиши мумкин.
Бироқ, ушбу қуролларни қўллаш тўғридан-тўғри Пентагоннинг рухсатига боғлиқ бўлади. Америкалик расмийлар "Wall Street Journal" нашрига берган изоҳида таъкидлашича, Киев ҳар бир амалиёт учун АҚШ билан мувофиқлашган ҳолда ҳаракат қилиши шарт.
Шу тариқа, Украина ҳарбий салоҳияти янада кучайиши кутилмоқда. Бироқ экспертлар фикрича, АҚШ томонидан қўйилган чегара ва шартлар Киевнинг мустақил ҳаракатларини маълум даражада чеклаб қўйиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Украинага 850 миллион долларлик янги ракеталар сотишни маъқуллади