date

Ҳанде Эрчел дунёдаги энг гўзал актрисалар рўйхатида ягона турк юлдузи

Ҳанде Эрчел дунёдаги энг гўзал актрисалар рўйхатида ягона турк юлдузи

Ҳанде Эрчел ўзининг истеъдоди ва чеҳраси билан нафақат Туркия, балки бутун дунёда мухлислар диққатини тортмоқда. Ҳатто унинг хейтерлари ҳам қанчалик кўп бўлмасин, Ҳанде турк юлдузлари орасида энг машҳур ва эътироф этилган актрисага айланди. Буни кўплаб халқаро мукофотлар, содиқ фанклуб ва актрисанинг Голливуддаги ҳамкасблари билан бирга дунёдаги энг гўзал актрисалар рўйхатига кириши тасдиқлайди.

ИМДб (Internet Movie Database) сайти дунёдаги актёрлар ва киносаноат ходимлари ҳақидаги энг кенг маълумотлар базаси ҳисобланади. Бу база фильмлар, сериаллар, режиссёрлар, сценарий муаллифлари ва турли кино лойиҳалари ҳақидаги маълумотларни йиғади. Амазон компанияси 1998 йилда ИМДб сайтини сотиб олган ва ҳозир ҳам унга эгалик қилади. Сайт кино оламида энг ишончли ва йирик маълумот манбаларидан бири сифатида эътироф этилади.

Шу йилда ИМДб сайти дунёдаги энг гўзал актрисалар рўйхатини эълон қилди ва Ҳанде Эрчел бу рейтингда ягона турк аёли сифатида ўрин олди. У Марго Робби, Ана де Армас ва Эмма Уотсон каби халқаро юлдузлар билан бир қаторда ўзининг гўзаллиги ва харизмаси билан эътироф этилди. Рўйхатда Ҳанде Эрчел қуйидаги актрисалар билан бирга келтирилган:

  • Марго Робби

  • Шейлин Вудли

  • Дилрабо Дилмурат

  • Нэнси Жевел Макдони

  • Крити Санон

  • Ҳания Аамир

  • Ана де Армас

  • Эмма Уотсон

  • Эмбер Херд

  • Ҳанде Эрчел

Маълумот учун, “Маликам, энди қара” ва “Қалбим эшигини қоқ” сериаллари юлдузи Ҳанде Эрчел илк маротаба шундай халқаро рейтингларга киряпти. Икки йил олдин сунъий интеллект ёрдамида тузилган рейтингда эса Туркия актрисалари орасида Ҳанде Эрчел 1-ўринга муносиб деб баҳоланган эди. Шунингдек, актриса Netizens Choice журнали томонидан тайёрланган “Дунёнинг энг гўзал аёллари” рейтингида ҳам 7-ўринни эгаллаган.

Бу янгилик нафақат Ҳанде Эрчелнинг халқаро обрўси ва машҳурлигини кўрсатади, балки турк кино саноати учун ҳам катта ғалаба ҳисобланади. Мухлислар ва кино ҳамжамияти бу эътирофни фахр билан қарши олмоқда ва актрисанинг кейинги лойиҳаларига бўлган қизиқиш янада ортиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳанде Эрчел дунёдаги энг гўзал актрисалар рўйхатида ягона турк юлдузи