Кендалл Женнер 23 млн долларлик қаср сотиб олди

1 дақиқа ўқиш21.3K
Кендалл Женнер 23 млн долларлик қаср сотиб олди

Супермодель Кендалл Женнер 23 миллион доллар эвазига олти гектардан ортиқ ҳудудни ўз ичига олган қимматбаҳо қасрни харид қилди. Peopletalk’нинг ёзишича, янги қароргоҳ Калифорниянинг энг ёпиқ ва нуфузли ҳудудларидан бири — Санта-Барбара яқинида жойлашган бўлиб, у ерда Кендалл том маънода Опра Уинфрига қўшни бўлади.

Мажмуа бир нечта бинолардан иборат бўлиб, асосий уйнинг майдони 1400 квадрат метрдан ошиб кетади. Архитектураси классик испан услубида қурилган бу уйнинг тарихи XIX асрга бориб тақалади. Ҳатто эҳтиёткорлик билан қайта тикланган қадимий иншоотлар ҳам ҳануз сақланиб қолган.

Ҳудудда зайтун боғлари, парваришланган атиргулзорлар, кенг майдонли газонлар ва бассейн мавжуд. Аммо мулкнинг энг асосий жиҳати — катта отхоналар ва очиқ майдонга эга профессионал от спорти майдони ҳисобланади. Маълумки, Кендалл болалигидан от минарди ва ижтимоий тармоқларда ҳам тез-тез отлар билан суратга тушиб туради.

Қасрнинг айвонларидан Тинч океани ҳамда Санта-Инес тоғлари манзараси кўзга ташланади. Қўшимча хавфсизлик учун мулк қўшни Опраникидан ажратиб турувчи тош девор билан ҳам муҳофаза қилинган. Шунинг учун ҳам қароргоҳ шахсийлик жиҳатидан максимал даражада таъминланган — Монтецито марказига боришга бир неча дақиқа кетса-да, уй бегона кўзлардан бутунлай яширин.

Қизиғи шундаки, мазкур тарихий қасрнинг илгари машҳур эгалари ҳам бўлган — улар орасида Эллен ДеЖенерес, Bumble асосчиси Уитни Вулф Херд ва Tinder яратувчиси Шон Рад ҳам бор. Энди эса Кендалл Женнер бу ноёб қароргоҳнинг янги эгасига айланди.

Кендалл Женнер 23 млн долларлик қаср сотиб олди

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?