Наманган вилоятида фуқаролик ҳуқуқларига оид муҳим масала суд орқали ўз ечимини топди. Маълум бўлишича, 2017 йилда давлат эҳтиёжлари учун бузиб ташланган уй эгаси ортиқча қийинчиликка дучор бўлиб, белгиланган компенсация маблағини узоқ йиллар давомида ололмаган.
Вилоят адлия бошқармаси тарқатган маълумотга кўра, уй-жой Наманган шаҳар ҳокимининг 2017 йил 21 августдаги қарорига мувофиқ бузилган. Бироқ, иш амалда давлат манфаатлари учун бажарилганига қарамасдан, мулкдорга тегишли товон пули ўз вақтида тўланмаган. Бу ҳолат нафақат фуқаро ҳуқуқларининг бузилиши, балки қонун талабларига ҳам зид деб баҳоланди.
Шундан сўнг ҳуқуқшунослар ишга аралашиб, фуқарога моддий зарарни қоплаш мақсадида ҳуқуқий ёрдам кўрсатди ва Наманган туманлараро судига расмий даъво аризасини киритди. Суд жараёни якунида фуқаро манфаати ҳимоя қилинди ва унинг фойдасига 200 миллион сўм миқдорида компенсация ундириб берилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар